13 йил олдинги қотиллик учун ҳукм чиқарилди

0

Архангельск суди 13 йил олдин содир этилган қотиллик учун ҳукм чиқарди.

Архангельск вилоятининг суди 2006 йилда содир этилган қотиллик бўйича ҳукм чиқарди, унда узоқ вақт терговдан яшириниб юрган ва исм ва фамилиясини ўзгартирган Озарбайжон фуқароси айбланди, дея хабар беради минтақавий СУСК сайти.

Котлас шаҳрида ўлдирилган 25 ёшли фуқаронинг жасади 2006 йил 14 сентябрда Архангельск вилояти Котлас-Коряжма трассасидаги жамоат транспорти бекатидаги ўрмонда топилган.

Тергов қилинаётган шахс мамлакатимиз чегараларини тарк этганлиги, исмини ва бошқа шахсий маълумотларини ўзгартирганлиги сабабли қидириш ишлари анча мураккаблашди. Аммо Интерпол гуруҳи билан биргаликдаги фаолиятимиз туфайли қотилликда гумон қилинган Озарбайжоннинг 37 ёшли фуқароси турган жойини аниқлаш ва уни топишига муваффақ бўлдик, — дея тушунтириш берди тергов бўлими.

У Архангельск вилоят судининг ҳукми билан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони қатъий тартибли колонияда ўтайди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмади.

Мадина ҲАМДАМОВА