ЯнгиликларМаҳаллий149 нафар ишчининг 110 миллоинга яқин ойлик иш ҳақи ундириб берилди

149 нафар ишчининг 110 миллоинга яқин ойлик иш ҳақи ундириб берилди

Наманган вилоят бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқароларнинг муаммо ва масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари қонуний тартибда тиклаб берилмоқда.

Жумладан, Янги Наманган тумани адлия бўлимига 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахс вакилларидан 117 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 103 та мурожаат қаноатлантирилган бўлса, 3 таси бўйича ҳозирда бўлим иш юритувида. Туман адлия бўлимига, “Намангансувтаъминоти” маъсулияти чекланган жамияти Янги Наманган туман бўлими чилангари Алишер Саматовнинг иш ҳақи кечикиб берилаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида Алишер Саматовнинг аввалги ойлардан қолдиқ бўлиб жами 9 692 427 сўм ойлик иш ҳақи кам ҳисобланганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида “Намангансувтаъминоти” МЧЖ Янги Наманган туман бўлими барча ходимларини иш ҳақларини тўлаб борилиши ўрганилганида 149 нафар ходимларни аввалги ойлардан қолдиқ бўлиб ўтган жами 109 293 052 сўм ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Тегишли тақдимнома киритилиб, унинг натижасида 149 нафар ходимларни иш ҳақлари тўлиқ тўлаб бериладиган бўлди.

Наманган вилояти адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img