ЯнгиликларАдлия бўлимлари15 нафар ходимга озиқ-овқат ва йўлкира тўловлари тўлаб берилмаган

15 нафар ходимга озиқ-овқат ва йўлкира тўловлари тўлаб берилмаган

БУЛОҚБОШИ туман адлия бўлими ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори ижроси юзасидан туман маданият бўлимида мониторинг ўтказилди.

Мазкур қарорнинг 11-бандига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар Маданият вазирлиги, ҳудудий маданият бошқармалари, туман ва шаҳар маданият бўлимлари ходимлари учун Респуб­лика давлат бюджетидан ушбу харажатлар учун вазирлик ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари жорий этилган эди:

    • ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар;
    • ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловлар, хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари тўлаб берилиши белгиланган.

Бироқ туман маданият бўлими томонидан 2021 йил 1 январдан мониторинг кунига қадар жами 15 нафар ходимга 76 миллион 185 минг сўм миқдоридаги озиқ-овқат ва йўлкира тўловлари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, суд буйруғи чиқарилди.

Эркин Жулиев,
Булоқбоши туман адлия бўлими бошлиғи

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img