18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қандай имтиёзлар бор?

0

18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

🔸 дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва 18 ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилади;

🔸 камида 30 кундан иборат йиллик таътил берилади ва улар бу таътилдан ёз вақтида ёки йилнинг ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтида фойдаланишлари мумкин;

🔸 тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади;

🔸 улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Элбек Искандаров жавоб берди.

Аввалги мақолаХодимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда
Кейинги мақолаНавбатдаги «Адлия сайли» Жиззахда бўлиб ўтди