Савол:

2 ёшгача бола тарбияси учун тўланадиган нафақа пулини олишим учун нима қилишим керак? Оилада 8 кишимиз. Уйимиз 2 хонали кўп қаватли уй. Ишлайдиганлар бир нафар. Унинг ойлиги бир ярим миллион сўмни ташкил қилади. Қишлоқ жойда истиқомат қиламиз. Бизга нафақа пули тайинладими?

Жавоб:

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса – боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (ҳозирги кунда 679330 сўм)нинг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • Белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
  • асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
  • агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай берилади.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини томонидан тузилган махсус комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда оиланинг ҳақиқий ижтимоий аҳволини ўрганиб чиққанидан сўнг, очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Ҳулкар Сафарова,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот
институти масъул ходими

3 Изоҳлар

  1. Ассалому алекум мени 3 нафар фарзандим бор. Эрим Давлат корхонасида ишламидила лекин кулларида хунарлари бор. Урта хол оиламиз.Мени 3 чи фарзандим 3 ойли булди . Шу 3 ойли фарзандим учун мен 2ёшгача булган бола пулини ололиманми.

  2. Ассаломалекум мен онамни уйидаман углимми икки ёшгача нафака пулини кайнонам олганини эшитдим шуни олганми йукми шуни кайердан билсам булади

  3. Исми Дилбар ёшим 50 да пандемия пайтида 8 киши уйдамиз . Ятт болиб шу йилнинг бошида иш бошлагандим . Каратин бб ишимиз епилди Ешим 50 да астма бор мани хеч кандай давлат ишхонаси ишга олмайди. Хозирги вактда бева кизими пенсиясига яшаяпмиз . Шу кизими Эрик улан унда икки ёшгача бола пулини беринглар деб махаллатар мурожат килсин 44 карорга асосан оиладаги балогатга етган барча инсонларини ойлик марши тугрисида маълумотнома керак дейишди. Хужайиним 51 ёш узим 50 ёш ман бизни давлат корхонаси ишга олмаса каердан ойлик маълумот хакида справка оламиз. Кизим икки фарзанди бн эри ушанда угли 5.5 ойлик эди . Кизи 3.5 ешь эди находки буларни узи кичик оила деб бола пулини тайинлаб болмаса.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг