2020 йил давомида Ўзбекистонга 82 та электромобиль импорт қилинди

0

2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган.

Жорий йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалги мақолаБеларуснинг йирик корхоналарида норозилик намойишлари бошланди
Кейинги мақолаТошкент давлат юридик университетининг ректори: Босма нашрлар замон талаби ва маънавиятимиз эҳтиёжи