2020 йилда Ўзбекистонга 6,03 млрд АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилган

0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил январь-декабрь ойлари давомида республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 млн. АҚШ долларига ёки 0,3 фоизга ошган.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса 1,20 млрд. АҚШ долларига етиб, ўтган йилга нисбатан 157 млн. АҚШ долларига ёки 15 фоизга ошган.