2020 йилда 257 миллион долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган

0

2020 йилда 257 миллион долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинди. Бу ҳақда АОКАда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2020 йилда 32,2 млн доллар цемент, 20,6 млн доллар алюмин ва ПВХ профиллар, 16,5 млн доллар керамик плитка, 13,1 млн доллар қуруқ қурилиш аралашмалари, 8,4 млн доллар оҳак, 7,6 млн доллар гипсокартон, 3,8 млн доллар “обой” каби қурилиш материаллари экспорт қилинган.

Қурилиш материаллари экспорти географияси анъанавий ҳисобланган бозорлар яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан ташқари Афғонистон, Озарбайжон, Туркия, Россия, Украина, Хитой давлатлари ҳисобига кенгайтирилган.

Уюшма таркибидаги корхоналар 2020 йилда жами 7 трлн 870 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 108,0 фоизга таъминланган.

Аввалги мақолаАвтотурагоҳда назорат касса чеки берилмаса, 5 миллион сўм жаримага тортилади
Кейинги мақолаКўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланади?