2021 йил 1 январдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади (+видео)

0

АОКА ҳузуридаги штабда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фазлиддин Усмонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони юзасидан изоҳ берилди.

2021 йил 1 январдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади.

    • биринчи босқичда 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида 16 – ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра;
    • иккинчи босқичда 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг