Муҳим2021 йил декабрда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

2021 йил декабрда қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

#12_ой_12_кунда

Кеча Сизларни “12 ой 12 кунда” номли рукнимиз орқали 2021 йил ноябрь ойида  қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари ва улар асосида киритилган янгиликлар билан таништирган эдик. Бугун декабрь ойидаги муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан таништирамиз.

Ҳужжат номи Муҳим янгилик
1. “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–735, 07.12.2021 й.)

 

Қoнунга кўра, 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди. Шунга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.

Шунингдек, Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишда педагог билан бир қаторда психолог ҳам қатнашиши белгиланди.

2. “Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–736, 09.12.2021 й.)

 

Қoнунга мувофиқ, соғлиқни сақлаш органлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ва уларнинг болаларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни бепул даволаш чоралари кўрилади.
3. “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–737-сон, 15.12.2021 й.)

 

Қoнунга асосан, фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, конституциявий тузумга ва (ёки) ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид соладиган ҳамда фавқулодда чоралар қўлламасдан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, алоҳида ҳолларда жорий этилади. Фавқулодда ҳолат Президент фармони билан жорий этилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги фавқулодда ҳолат 30 суткадан, айрим жойлардаги фавқулодда ҳолат эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас.

4. “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–739-сон, 23.12.2021 й.) Қонун билан 20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.
5. “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–29-сон, 03.12.2021 й.) Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.
6. “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.)

 

 

Фармонга кўра, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади.
7. “Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–42-сон, 10.12.2021 й.) Қарорга мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети этиб номланди.

Университетда гидроэнергетика, ирригация, кадастр ва геоинформатика соҳалари учун муҳандис кадрлар тайёрланади.

8. “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–57-сон, 21.12.2021 й.)

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида субсидия берилади.
9. “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (724-сон, 01.12.2021 й.)

 

Қарорга мувофиқ, хавфлиликнинг II классига тегишли маиший пиротехника буюмларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан муомаласи тақиқланади.
10. Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (732-сон, 03.12.2021 й.) Маъмурий регламентга кўра, расмий ҳужжатга апостиль қўйиш, мурожаат этувчининг ўз хоҳишига кўра, анъанавий ёки электрон тарзда амалга оширилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар “E-App” ва “E-register” дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

11. “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (765-сон, 21.12.2021 й.) Қарорга асосан, кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат  палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

Шунингдек, ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади.

12. “Трансчегаравий пул ўтказмаларини таъминлаш бўйича тўлов тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (771-сон, 24.12.2021 й.)

 

Қарорга мувофиқ, хориждан Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) негизида “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилади.

Мазкур тўлов тизими бир қатор аппарат ва дастурий-техник воситаларни ўзида мужассам қилган тизимли платформа бўлиб, унинг иштирокчилари (кредит ташкилотлари) учун вакиллик ҳисобварақлари орқали трансчегаравий ўтказмалар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади.

 

2021 йил январь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатларини ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

2021 йил февраль ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил март ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил апрель ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34823 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил май ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34947 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил июнь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34957 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил июль ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34971 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил август ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=34957 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил сентябрь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=35017 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил октябрь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу http://hudud24.uz/?p=35041 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

2021 йил октябрь ойида қабул қилинган энг муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу  http://hudud24.uz/?p=35076 ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img