2021 йилда чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади

0

Президент Парламентга Мурожаатномасида 2021 йилда 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 млрд сўм ажратилиши,  Болаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиб, бюджетдан 100 млрд ажратилиши ва йил давомида бу маблағ миқдори ошириб борилиши ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, давлат раҳбари Болалар омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилиниши, 15 ёшгача бўлган болалар ва аёлларга йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар келгуси йилдан бепул тарқатилишини таъкидлади.