2021 йилдан бошлаб ғалланинг нархи давлат томонидан белгиланмайди

0

“Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4634-сон, 06.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан давлат харидлари доирасида тузилган контрактация шартномалари миқдори 25 фоизга камайтирилади.

2020 йил ҳосилидан бошлаб:

давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиёти босқичма-босқич бекор қилинади;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун давлат томонидан харид қилинадиган буғдой барча корхоналарнинг донни сақлаш омборларида шартнома асосида сақланади.

2021 йил ҳосилидан бошлаб:

давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилади;

давлат хариди тўлиқ бекор қилинади ҳамда фермерлар ва бошқа корхоналар томонидан етиштириладиган ғалла барча истеъмолчиларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилади;

ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур миқдордаги дон Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан шартнома асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилинади;

2021–2023 йилларда уруғлик етказиб бериш босқичма-босқич Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги уруғчилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари зиммасига юклатилади.

Ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилинади ва бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритиб борилади.

2020 йил 1 июндан бошлаб:

-элита уруғчилик хўжаликларининг ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан 12 ой муддатгача кредитлар ажратилади.

– фақат донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача 50 миллиард сўмгача миқдорда тижорат кредитлари ажратилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 майга қадар:

дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинадиган ғалла ҳажмини ҳудудлар кесимида аниқлаш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ғаллани сақлаш тартиблари;

“Ўздонмаҳсулот” АК тизимига кирувчи дон корхоналарини 2020–2021 йилларда белгиланган тартибда босқичма-босқич хусусий секторга сотиш чора-тадбирлари белгиланади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг