ЯнгиликларМаҳаллий2023 йил 1 январдан крипто-активлар билан боғлиқ операциялар фақат миллий провайдерлар орқали...

2023 йил 1 январдан крипто-активлар билан боғлиқ операциялар фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширилади

2023 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар крипто-активлар билан боғлиқ операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали амалга оширишади.

Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини мониторинг қилиш жараёнида Ўзбекистон фуқароларига крипто-активлар билан савдоларни амалга ошириш ва (ёки) айирбошлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, мамлакат ҳудудида хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган турли электрон платформалар фаоллиги ошиб бораётгани аниқланди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш учун ўрнатилган тартибда лицензияга эга бўлмаган электрон платформалар хизматларидан фойдаланмасликка ва эҳтиёт чораларини кўришларига, шу жумладан, шахсий маълумотларни сизиб чиқиши натижасида маълумотларнинг фирибгарлар томонидан фойдаланишга олиб келишига йўл қўймасликка чақиради.

Шунингдек, крипто-активлар билан боғлиқ савдоларини амалга ошираётган ёки хизматларни тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда ёки ноқонуний мақсадларда, фирибгарлик учун таклиф этаётган компаниялар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, тегишли маълумотларни fraud@napm.uz электрон манзилига юборишингизни мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img