2023 йилга бориб Ўзбекистонда кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов УзАга берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, инфилация даражаси 5 фоизга тушса, 2023 йилга бориб кредит фоиз ставкалари 5-10 фоиз бўлиши мумкин.

Бизда ҳам йилдан йилга пасайиб бормоқда. Мисол учун, Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз этиб белгилангани бунда муҳим омил бўлмоқда. Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,6 фоизгача пасайди, дейди Марказий банк бошқаруви раиси.

М.Нурмуратовнинг таъкидлашича, юридик шахслар кредитлари бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 24,3 фоиздан 19,5 фоизгача, жисмоний шахслар кредитлари бўйича эса йил бошида 28,1 фоиздан 22,3 фоизгача пасайган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг