Япония бош вазири Курил оролларининг мақоми ҳақида тўхталди

0

Япония ҳукумати Курил оролларининг жанубий қисмини Россия билан музокараларнинг асоси предмети деб ҳисобламоқда, дея хабар беради ТАСС. Бу ҳақда чоршанба куни мамлакат бош вазири Ёсихидэ Суга парламентдаги дебат чоғида маълум қилди.
«Бугун мамлакатимиз мустақиллиги шимолий ҳудудлар (Курил ороллари назарда тутилмоқда — ТАСС изоҳи) ҳисобига кенгаймоқда. Бундан ташқари, мамлакат шимолидаги тўртта оролнинг мақомини белгилаш бўйича Россия билан музокараларни давом эттиряпмиз. Бу ҳукумтимизнинг якуний позициясидир”  — деди бош вазир Конституцион-демократик партия раҳбари Юкио Эданонинг саволига жавоб бераркан.
Суганинг қайд этишича, Курил оролларининг жанубий қисмида Россия билан ҳамкорликдаги хўжалик фаолиятини давом эттиради. Бу фаолият томонларнинг юридик позициясига дахл қилмайди.
Москва ва Токио ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб, Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича тинчлик битимини ишлаб чиқиш юзасидан музокаралар олиб боради. Бу битим тўла кучга киришига фақат Курил оролларининг жанубий қисми тегишлилиги масаласи тўсқинлик қилмоқда. 1945 йилда бутун архипелаг Совет Иттифоқи тасарруфига ўтказилган. Бироқ расмий Токио Итуруп, Кунашир, Шикотан ва аҳоли яшамайдиган бир қатор оролларга даъво қилиб келади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса, ушбу оролларнинг мақоми баҳс-мунозааларга сабаб бўлолмаслиги, уларнинг, шубҳасиз, Россияга тегишли ҳудудлар эканлигини таъкидлаб келади.