28 сентябрда Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказилади

0

28 сентябрь куни Миллий Масс-медиани ривожлантириш жамғармаси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан биргаликда Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан онлайн конференция ўтказади.

Иштирокчилар:

БМТ Бош котибининг Глобал коммуникациялар бўйича ўринбосари Мелисса Флеминг, ЕХҲТ Бош котиби вазифасини бажарувчи Элчи Туула Юрьёла, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Улрика Фунеред, Швециянинг ЕХҲТдаги элчиси ва 2021 йилдаги ЕХҲТ Доимий Кенгаши раиси ва бошқалар сўзга чиқишади.

Тадбирнинг мақсади инқироз пайтида фуқароларнинг маълумотларга бўлган ҳуқуқлари ва аҳолининг маълумот олиш учун конституциявий, қонунчилик ва сиёсий кафолатларига эга бўлишининг афзалликларига эътиборни жалб қилишдир.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг