29 январь – Ядро уруши таҳдидларига қарши сафарбарлик куни

0

1985 йил 29 январь куни Деҳли шаҳрида Ҳиндистон, Греция, Мексика, Аргентина, Танзания ва Швеция вакиллари иштирокида ядро қуролидан воз кечиш бўйича декларация имзоланган. Шундан сўнг бу кунни Ядро уруши таҳдидларига қарши сафарбарлик куни сифатида нишонлаш анъанага айланган.

Қайд этиш лозим, ядро қуролининг ишлатилиши маълум давлатлар эмас, балки бутун сайёрамиз учун катта хавф туғдириши ўз исботини топган. Ундан тарқаладиган радиация ҳам табиий мувозанатга, инсонлар ҳаётига мисли кўрилмаган даражада зарар келтириши мумкин. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар дунё мамлакатларини ядро қуролидан фойдаламанмасликка, инсониятни унинг хатарли оқибатларидан огоҳликка чорлаб келмоқда.

Аввалги мақолаҲуқуқий тарғибот – жамиятнинг ҳуқуқий маданияти асоси
Кейинги мақолаИнтеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади