ЯнгиликларМаҳаллий3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги"

3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги»

Ҳукуматнинг тегишли қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) билан ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади.

🔹Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

🔹Юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

🔹Барча ҳудудлар ушбу тадбирни кенг нишонлаш арафасида.

Азизлар!
Бўлиб ўтадиган мазкур тадбирларда фаол иштирок этинг.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img