ЯнгиликларМаҳаллий40 йил деганда қайта топишган жуфтлик. Уларни Давлатобод туман ФҲДЁ бўлими бирлаштирди

40 йил деганда қайта топишган жуфтлик. Уларни Давлатобод туман ФҲДЁ бўлими бирлаштирди

Вадим Раязанов  1952 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган. Тақдир тақозоси билан  Ўзбекистонга кўчиб келиб, шу ерда яшаб қолган. Ўсмирлик пайтларида ўз тенгқури бўлган  Роза Сой билан танишиб қолади. Улар бирга турмуш қуришга аҳд қилишган вақтда қизнинг оила аъзолари Вадим Барисовичга турмушга беришни хоҳлашмайди. Орадан йиллар ўтиб, тақдирнинг оғир синовларини бошдан кечирган икки ошиқлар Наманган шаҳридаги “Саховат уйи”да топишдилар.
Юракдаги севги муҳаббат олови ҳали ҳануз ўчмагани, икки севишганларни Давлатобод туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томон етаклади. Икки фуқаронинг никоҳдан ўтиш бўйича қилган аризаси кўриб чиқилиб, тўлов қобилияти йўқлиги боис, барча харажатлар Давлатобод туман ФҲДЁ бўлими томонидан тўлаб берилди.
Икки фуқаронинг никоҳи 9 май “Хотира ва қадрлаш” байрами муносабати билан тантанали топширилди.
— Одам ҳаётда кўплаб синовларга дуч келади. Бундай машаққатли йўлни эса, сабр ва матонат билан енгиб ўтиш учун одамдан сабр-бардош талаб этилади. Мен ҳам 69 йиллик умрим давомида кўплаб қийинчиликларга дуч келганман. Ҳаётим давомида йўқотишлар ҳам бўлган. Энг катта йўқотиш эса, севилгим Сой бўлган. Мен унга уйланмоқчи бўлганимда ота-онаси менга бермаганди.  Орадан шунча вақт ўтиб у билан “Саховат уйи”да кўришдик. Биринчи кўришган кунимиздан никоҳ қуриб оила қуриш ҳақида кўп суҳбатлашардик. Бугун шу қувончли куннинг шоҳиди бўлиб турибмиз. Бугун биздан бахтли одам йўқ дейди, — Вадим Барисович.
Халқимизда тоғ тоғ билан кўришмайди, лекин одам-одам билан кўришади деган ибратли бир нақл бор. Бу икки инсоннинг севги тарихи Никоҳни қайд этиш гувоҳномаси билан янгидан ёзиладиган бўлди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img