42 йил паспортсиз яшаган фуқарога нега бирдан паспорт зарур бўлиб қолди?

0

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланиб, 16 ёшга тўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт.

Яккабоғ туман “Дарё” МФЙда яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Д.Абдурахимова шу ёшга қадар фуқаролик паспорти олмаган. Чекка қишлоқ ҳудудида яшаган фуқаро 42 йил давомида фуқаролик паспортисиз яшаб келган.

Фуқаро пенсия тайинланиши чоғида бу борада муаммога дуч келган ва шу сабаб Яккабоғ туман адлия бўлимига фуқаролик паспорти олишида ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак беришни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқаро Д.Абдурахимовага 58 ёшида фуқаролик паспорти олиб берилиши таъминланди.

Илҳом Эргашев,
Яккабоғ туман адлия бўлими бошлиғи

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг