Муҳим5 турдаги хизматдан бир телефон тугмаси ёрдамида фойдаланинг!

5 турдаги хизматдан бир телефон тугмаси ёрдамида фойдаланинг!

Ахборот туридаги давлат хизматларини, жумладан, маълумотномаларни автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз (мобил алоқа орқали USSD сўрови билан) олиш тартиби жорий этилди.

Эндиликда мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш, ижро ҳолати бўйича қарзни аниқлаш, кадастр объектига тақиқни аниқлаш, хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш, тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, навбатсиз ҳамда аризасиз олиш имконияти яратилди.

Қандай дейсизми?

Бунинг учун телефонингиз орқали *1148# USSD сўровини* юборишингиз ва Сизга керакли хизмат турини танлашингиз кифоя.

Ҳозирда хизмат синов тариқасида йўлга қўйилди.

Хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img