5 йил ичида Ердаги ҳаво ҳарорати 1,5 даражага кўтарилади – БМТ

0

Яқин беш йил ичида глобал ҳарорат саноат даражасидаги билан таққослаганда яна 1,5 даражага ошиши мумкин. БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти шундай прогноз қилган, дейилади Reuters хабарида.

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти тахминига кўра, борган сари исиб бораётган йиллик ўртача ҳарорат 2020 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда 1,5 даражага ошиши мумкин.

Қайд этилишича бу олимлар фалокатли иқлим ўзгаришларини бартараф қилиш учун энг охирги нуқта бўлган дунёда кескин исиш 1,5 даража (Фаренгейт бўйича 2,7 даража) кузатилади дегани эмас.

Ташкилот бош котиби Петтри Таалас Жанубий Африка ва Австралияда кузатилган ўрмон ёнғинлари туфайли ушбу ҳудудларда миллионлаб акр ерлар қовжираб қолган ва 2024 йилда қурғоқчилик кузатилади, Африкадаги Сахеля ҳудудида эса намлик миқдори ошиб кетиши мумкин.

Ўз навбатида Европада кучли шамоллар, довуллар кузатилиши, Шимолий Атлантика океанининг шимолий қисмида эса шамол яна ҳам кучли бўлиши тахмин қилинди.

Бу каби прогнозлар Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчиликлар ва шамол ҳақидаги тахминлар орқали мамлакатларни иқлим ўзгаришидан огоҳлантиришига хизмат қилади.

Ташкилотнинг прогнозига кўра, дунё 1,5 даражага исиш кўрсаткичига камида яна ўн йиллик давр мобайнида эришмайди.