АҚШ да коронавируснинг янги “гибрид” штамми аниқланди

0

АҚШда коронавируснинг иккита штамми бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган янги гибрид мутацияси аниқланди. Бу ҳақда Koronavirus.info Telegram канали хабар берди.

Янги мутацияни Лос-Аламос миллий лабораторияси ходими Бетт Корбер аниқлаган. Унинг айтишича, гибрид штамм вируснинг “британча” ва “американча” мутациялари бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган.

Бундай гибрид бирданига COVID-19 геномида ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, штаммларнинг бирлашиши аллақачон инсон танасида эмас, балки лабораторияда содир бўлиши мумкинлиги таъкидланган.