AҚШ давлат котиби Майк Помпео одам савдосига бағишланган йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни юқори баҳолади

0
U.S. Secretary of State Mike Pompeo attends a news conference at the State Department in Washington, DC, U.S., March 25, 2020. Andrew Caballero-Reynolds/Pool via REUTERS

Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини AҚШ давлат котиби Майк Помпео одам савдосига бағишланган йиллик ҳисоботи давомида юқори баҳолади.

Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизматидан хабар беришларича, ҳисоботда қонунчиликка киритилган ўзгартишлар, 2019 йилда учинчи томон кузатуви давомида фуқаролик жамияти фаоллари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича юқори даражадаги Миллий комиссия тузилиши қайд этилди.

Вазиятнинг таҳлили билан биргаликда, ҳисоботда ушбу соҳадаги ҳолатни янада яхшилаш бўйича асосий тавсиялар берилган.

Сенат раиси бошчилигидаги Миллий комиссия мажбурий меҳнат ва одам савдосига барҳам беришга хизмат қилувчи “Йўл харитасини” ишлаб чиқади.