АҚШ Президентлигига номзодлар ўртасида илк дебат бўлиб ўтди: Байден Трампни коронавирус қурбонлари сони кўплигида айбламоқда

0

Америка қўшма штатларида бугун АҚШ Президентлигига номзодлар Байден ва Трамп ўртасида илк дебатлар бошланди. Биринчи дебатда Коронавирус, иқтисодиёт, сайловлар ҳалоллиги мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтди.

Биринчи президентлик баҳслари бошланишидан олдинроқ Дональд Трампнинг сайловолди штаб-квартираси Оқ уй эгасининг муддатидан олдин ғалабасини эълон қилган эди. Аммо оммавий сўров натижаларига кўра, ҳозирча Жо Байден президентлик пойгасида етакчилик қилмоқда.

Трампнинг тарафдорлари телевизион кўрсатув бошланишидан бир неча соат олдин ушбу сайлов мавсумидаги биринчи президентлик дебати Трампнинг ғалабаси билан тугаганлиги ҳақидаги хабарларни тарқатишди.

AҚШнинг шарқий соҳилида биринчи президентлик баҳслари соат кеча 21: 00да бошланиши керак эди, аммо 18: 30да аллақачон амалдаги президентнинг сайловолди штаби Трамп рақибини мағлубиятга учратгани ҳақида электрон почта хабарларини жўната бошлади.

“Мен Жо Байден билан мунозарани нима бўлишидан қатъий назар ҳар доим ҳам Aмерика биринчи бўлиш учун курашишимни ва Aмерикани яна буюк қилиш учун ишлашда давом этишимни намойиш этиш билан якунладим”, – деди AҚШ президенти.

Ҳозирча, истисносиз ўтказилган барча оммавий сўров натижаларига кўра, Байден президентлик баҳсида рақибидан деярли 10 балга олдинда бормоқда.

Президент баҳсдан олдин рақибидан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тестидан ўтишини, шунингдек, Байденнинг мунозаралар пайтида сўровлар учун яширин эшитиш воситасидан фойдаланганлигини текширишни талаб қилган.

Байден эса Fox News дастурининг бошловчиси Крис Уоллес модераторлик қилган дебат пайтида давлат раҳбарини “ёлғончи”, “масхарабоз” ва “Aмерика тарихидаги энг ёмон президент” деб атади.

Байден Трампни Қўшма Штатлар коронавирусдан ўлим статистикасида етакчилик қилётганида деб айблаб, AҚШ президенти ақллироқ бўлганида қурбонлар камроқ бўлиши мумкин эди, дея таъкидлаган.

Дебатлар пайтида рақиблар турли масалаларда бир-бирини тинимсиз айблашди.

Масалан Байден ўзини миллиардер деб атайдиган AҚШ президенти нима учун 2016 йилда атиги 750 доллар солиқ тўлаганига ойдинлик киритишни талаб қилган. Бу Қўшма Штатларда ўқитувчилар ва ҳамширалар тўлайдиган солиқдан кам.

Трамп бунга жавобан “Вашингтонга келиб, ҳукуматни ислоҳ қилишни бошлаганимиз учун менинг оилам катта бойликдан маҳрум бўлди”, дея жавоб қилди.

Коронавирус пандемиясини муҳокама қилар экан, Трамп Ковид-19 вакцинаси AҚШда сайловлар олдидан ноябрь ойи бошида яратилишини ва шундан кейин дарҳол оммавий эмлаш бошланишини айтди.

Байден “АҚШ президенти апрель ойида  Пасхадан олдин вирус илиқ об-ҳаво таъсирида сеҳрли тарзда йўқ бўлиб кетишини айтган эди”, дея Трампнинг бу ваъдалари устидан кулди.

Шунингдек, у аввалроқ Трамп Оқ уйда ўтказилган брифинг пайтида идишларни ювиш воситаларини коронавирусга даво сифатида ишлатишни таклиф қилганини эслатиб рақибини мулзам қилишга ҳаракат қилди.

Ушбу баҳс АҚШ Президенти ва Демократлар партиясидан президентликка даъвогар Байден ўртасида бўлиб ўтадиган учта баҳснинг биринчиси.

Вашингтонда тарқалган миш-мишларга кўра, келгуси ҳафтада оммавий сўровларда ютқазаётган Трамп кейинги баҳсларни рад этиши мумкин.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг