Қонунчиликдаги янгиликлар

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6038-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Унга кўра:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бюджетдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

моддий ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга 15 августга қадар етказилади;

Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Республика бюджетидан:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 200 миллиард сўм;

тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчилар) бир марталик пул мукфоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг