Абдуқодир Тошқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди, Иномжон Мажидов Миллий университетга ректор бўлди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 6141-сон фармони билан Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);

Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);

Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.