Апелляция ариза ёки шикоятларини бу йил онлайн тарзда қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Танловлар тўлиқ якунлангандан сўнг ариза бериш имкониятлари яратилади.

Октябрь ойининг бошларида апелляция шикоятларини қабул қилиш йўлга қўйилади.

Барча материаллар ДТМда йиғилганлиги ва экспертлар ҳам тест марказида жамланганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятлари тест марказида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Апелляция жараёнлари тўлиқ онлайн тарзда узатилади, яъни ота-оналар бемалол апелляция жараёнларини онлайн кузатишлари мумкин бўлади.

Апелляцияга берган абитуриент тест синовларида ечган саволлар варақаси билан ўзи бевосита иштирок этади.

Таъкидлаш лозимки, абитуриентлар апелляцияда қайта синовдан ўтказилмайди, яъни уларга янги саволлар берилмайди. Тест синовида ечилган саволлар китобида белгиланган жавоблар билан апелляция жараёни кўриб чиқилади.

Бу ҳақда ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг