Адлия бўлими “Агросервис  МТП”ни судга берди

0

Пайариқ туманидаги Увайсий кўчасида яшовчи С.Ширинбоев, Қ.Норбоев,  С.Маҳмудов, У.Байматов, З.Маҳмудов ва М.Мамановлар туман адлия бўлимига мурожаат қилиб,  Пайариқ “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат фаолиятлари давомида тўланиши лозим бўлган жами 110  миллион 275 минг  111  сўмлик иш ҳақи маблағларини ололмаётганлиги сабабли мазкур маблағларни ундириб олишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида,  ҳақиқатан ҳам Пайариқ “Агросервис МТП” МЧЖнинг ўз  ходимларига иш ҳақи ҳисобидан тўланмасдан келинаётган  110 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги  борлиги аниқланиб,  иш ҳақи маблағларини ундириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига  даъво аризалар киритилди.  Суд буйруқлари билан мазкур қарздорлик мажбурий тартибда ундирилиши белгиланиб, “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлашга мажбур бўлди.

                                                             Нодир КАМИЛОВ,
                                         Пайариқ туман адлия  бўлими бошлиғи