ЯнгиликларМаҳаллийАдлия хайрия ҳуқуқий сайили ўтказилади!

Адлия хайрия ҳуқуқий сайили ўтказилади!

«Ezgu amal» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда «Ўзбек тили байрами» куни муносабати билан 2021 йил 16 октябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида хайрия ҳуқуқий сайили ташкил этилади.

Ҳуқуқий сайил доирасида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.

Барчани хайрия ҳуқуқий сайилида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Хайрия маблағларини «Ezgu amal» жамғармасининг:

* ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ «Капиталбанк», Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;

* Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида «Хайрия» бўлимидаги «Ezgu amal» belgisini танлаган ҳолда;

* ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img