Уй-жойга муҳтож Адлия тизими ходимларига уй берилди

0

Адлия вазирлиги тизимидаги барча бўғинларда 7 мингга яқин ходим ишлайди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, ушбу ходимларнинг орасида уй-жойга муҳтож оилалар кўп, айниқса, ёш оилалар сони 1 000 дан ошиқни ташкил этади.

Муаммонинг ечими сифатида хизмат уйлари қаторида ходимлар учун кўп қаватли уйлар қурилиши ҳам жуда яхши самара беради.

Бугун Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар учун қурилган кўп қаватли уйларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур уйлар кредитлар асосида вазирлик буюртмаси асосида қуриб битказилди.

Кўп қаватли ўйлар 143 хонадондан иборат бўлиб, ўз ичига шинам 2, 3 ва 4-хонали уйларни қамраб олади.

Адлия вазирлиги томонидан барча сарф-харажатлар устидан доимий мониторинг ўрнатилиши, яъни тизимда йўлга қўйилган кучли комплаенс назорат тизими натижасига кўра, кўп қаватли уйларнинг нархини жуда мақбул даражада бўлиши таъминланган.