Адлия вазирлиги жамоаси спорт бўйича  кучли бешталикка кирди

0

Аввал хабар берганимиздек, бугун  вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходималар  ўртасида “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аёллар спорт фестивали ўтказилди.

Ҳар бир мусобақада энг муҳими ғолиблик эмас, балки иштирок этиш ва ўзига позитив энергия олишдир. Фестивал иштирокчиларининг фестивалдан олдин ва кейинги кайфиятини таққослаб кўрадиган бўлсак: спорт ҳақиқатан ҳам соғломлик ва яхши кайфият манбаи эканига ишонч ҳосил қиламиз!

Фестивал доирасидаги беллашувларда 23 номинация бўйича кучли бешталик эълон қилинди.
Улар:
1. Адлия вазирлиги;
2. Мудофаа вазирлиги;
3. Ички ишлар вазирлиги;
4. Миллий гвардия;
5. Солиқ қўмитаси жамоаларидир.

Спорт фестивалига жалб этилган 23 та вазирлик, идора ва ташкилотларнинг барчаси фаол ва кўтаринки руҳда иштирок этдилар. Муҳими бугунги спорт фестивали ҳар бир қатнашчига ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш учун йиғилган иштирокчиларга ҳамда ташаббус эгаларига позитив кайфият улашди.

Аввалги мақолаАҳолига шаҳар йўловчи транспорти хизматлари кўрсатиш қай даражада? (+инфографика)
Кейинги мақола“Туризм фидойиси” кўкрак нишони низоми ишлаб чиқилди