МуҳимАдлия вазирлиги ташаббуси билан ҳайдовчилар манфаатини кўзлаб қонунга ўзгартиш киритилди

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳайдовчилар манфаатини кўзлаб қонунга ўзгартиш киритилди

Адлия вазирлиги ташаббускорлик қилган 2021 йил 30 ноябрь куни “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-734-сон Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда фуқароларнинг манфаатлари инобатга олинган.
Қонун билан киритилган аҳамиятли ўзгаришлардан бири бу ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилиши белгиланди. Чунки ҳар қандай техник қурилма тезликни кўрсатишда адашиши мумкинлигини барчамиз биламиз. Бундан мақсад келгусида фуқароларни шу каби ҳолатларда ноўрин жавобгарликка тортмаслик ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img