МуҳимАдлия вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда

Адлия вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини соддалаштиришга, жиноятларни дарҳол фош этишни таъминлашга, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқаришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятнинг тезкорлиги ва сифати ошишига, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ортиқча юкламалардан озод қилинишига, асосийси, мазкур соҳадаги суд-тергов амалиёти муаммоларининг бартараф этилишига хизмат қилади.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасиниг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Қонун лойиҳаси билан интеллектуал мулк соҳасидаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, Интеллектуал мулк агентлигининг вазифалари Адлия вазирлигига юклатилмоқда.

Шунингдек, Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилган ҳолда, адлия органларига меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи бериляпти.

Фракция аъзолари ҳар иккала қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида улардаги айрим нормалар юзасидан мутасаддиларга кўплаб саволлар билан юзланди. Қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича тегишли тавсиялар берган ҳолда мазкур ҳужжатларни қўллаб-қувватлади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img