Агар кимдир ҳарбий хизматчига қўлини теккизса, у ўша жойнинг ўзида қўлсиз қолади – Лукашенко

0

Беларус Президенти Александр Лукашенко унинг истеъфосини талаб қилиб намойиш учун кўчаларга чиқаётганларга қўлини чопиш билан таҳдид қилди.

Намойишлар бошланганидан буён мамлакат хавфсизлик кучлари 16,000 дан зиёд фуқарони ҳибсга олди.

“Агар кимдир ҳарбий хизматчига қўлини теккизса, у ўша жойнинг ўзида қўлсиз қолади, мен бу ҳақида аллақачон генералларни ҳам огоҳлантирдим”, деди Лукашенко куни кеча телевизорда эфирда қилган мурожаатида.

Жума куни юзлаб одамлар бир нечта университетлардан четлатилган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун тўпландилар. Аввалроқ Лукашенко намойишларда иштирок этган талабалар ҳам ўқишдан четлатилиши ҳақида буйруқ берган эди.

Бир неча ўнлаб ишчилар эса иш ташлашда иштирок этганлари учун ишдан бўшатилди. Кўплаб кафе ва ресторанлар фаолияти ҳам тўхтатилди.