Аккумуляторни 30 сонияда тўйинтириш мумкин

0

2013 йили ўтказилган “Intel foundation young scientist award” танловининг иккинчи ўрни Американинг Калифорния штатидан Ойша Кхарега насиб этди. У ўзининг иқтидори ва бугунги кунда энг долзарб бўлган, аккумляторларни тезда қувватлаш бўйича янги инновацион ғояси билан омма эътиборини жалб қилди. 18 ёшли ихтирочи Ойша Кхаре мазкур инновацион ғояси учун 50 минг АҚШ доллари атрофида мукофотга эга бўлди.

Маълумки, технологиялар асрида техникага бўлган талаб ҳам ортади. Уяли телефонлардан узоқ вақт фойдаланганимизда уларнинг қуввати тезда тугаб қолади. Оқибатда, уларни қувватга тўйинтириш учун 2 ёки 3 соат вақт кетади. Бироқ Ойша Кхаренинг ўйлаб топган усулида бундай мобил телефонларни 20-30 сонияда қувватга тўлдириш мумкинлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Ихтирочи омма эътиборига ана шундай юқори ва тезкор зарядлашда хизмат қиладиган миттигина электр тўплайдиган нанобатарейкасини тақдим этди. Бу мослама келажакда уяли телефон, планшет ва ноутбукларнинг ишлаб чиқариш тизимини ҳам ўзгартириши турган гап/