Алишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда

0

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда “SPECTRE” студияси томонидан “Алишер Навоий” тарихий-ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.

Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Алишер Навоий” тарихий ҳужжатли фильми Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан мутафаккир шахси ва асарларига янгича ёндашув асосида ишланмоқда. Мазкур фильм “Халқ юраги” номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири.

Фильмда тарихий бадиий реконструкция, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, навоийшунос олимлар интервьюларидан фойдаланилади. Суратга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Аввалги мақолаПрезидент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилди
Кейинги мақолаСардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйлар 855,4 млрд. сўмни ташкил этди