Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида зангиоталикларга 2 миллиард 510 миллион сўм хайрия қилди

62

Россияда бизнес фаолияти билан шуғулланувчи асли ўзбекистонлик йирик миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Зангиота туманидаги 1 минг 4 та оилага 2 миллиард 510 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратди.

 Тошкент вилояти ҳокимлиги Мтабуот хизматининг хабар қилишича, хайрия ёрдамини кўрсатиш учун Зангиота туманидаги 1004 та хонадон йўқланган. Якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олиниб, пул маблағлари уларга топширилган.

Пул маблағлари Ўзбекистон Миллий банки пластик карталари орқали тарқатилган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг