Америка конгресси Байденни президент этиб тасдиқлади

0

Америкада давом этаётан намойишлар фонида мамлакат конгресси Жо Байденни АҚШ презденти сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Конгресс йиғилиши 10 соат давом этган. Бу тарихдаги энг узоқ давом этган мажлислардан бири бўлиб қолмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, 6 январь куни намойишчилар Капитолий биносига бостириб киришган ва яқинда ўтказилган Президент сайлови натижаларини тасдиқлаш бўйича мажлис бўлиб ўтиши белгиланган Сенат залини қуршаб олишган. Маълум бўлишича, Трампнинг бир неча юз тарафдорлари Байден кичик фарқ билан ғалаба қозонган баҳсли ҳудудлардаги сайловчиларнинг овозларини ҳисобламасликни талаб қилиб норозилик намойишларига чиқишган.
Кейнчалик Капитолий биноси намойишчилардан тозаланган. АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама амалдаги давлат раҳбари Трампни куч ишлатишда аблаган.
Трампнинг ўзи президентлик сайловидаги мағлубиятини тан олмаяпти. 306 нафар сайловчи Байденга, 232 нафари Трампга овоз берган. Сайланган Прездентнинг инаугурацияси 20 январга белгиланган.