Америка ва Европа аҳолиси ичида номаълум уруғлар бўлган бир қанча жўнатмалар олишмоқда

0

Америка Қўшма Штатлари, Канада, Янги Зеландия ва Буюк Британиялик бир неча юз киши ичида номаълум уруғлар бўлган бир қанча жўнатмалар олишди. Қизиғи, улар бундай жўнатмага буюртма беришмаган.

Маълумотларга кўра, Флорида штатида 630 дан ортиқ, Буюк Британияда 100 га яқин киши, Янги Зеландияда эса бир аёл Замбиядан жўнатилган шундай уруғлар олган.

“The Guardian” нинг айтишича, ҳукуматлар бу ҳолатга Интернетдаги фирибгарлик деб қарашмоқда. Бошқа бир тахминда эса бу божхона текширувидан хавфсиз ўтиш учун қилинган ўйин экани айтилмоқда.

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги фуқаролардан бу сирли уруғларни экмасликларини сўраган ва тергов бошлаган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирар экан, пакетларга ёпиштирилган стикерлар сохта эканлигини таъкидлаб,  далилларни терговга топширишни сўраган.