Америкада сўнгги 10 йил ичида илк бор аёл кишини қатл этишди

0

Америка Қўшма Штатлари фуқароси Лиза Монтгомери сўнгги 67 йил ичида мамлакатда аппеляция инстанцияси ўз кучида қолдирган ҳукм асосида федерал миқёсда қатл қлинган биринчи аёл бўлди. Бу ҳақда 13 январь куни Associated Press (AP)га таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Қатл ҳукми Индиана штатидаги Терра-Хот қамоқхонасида инъекция – томирга заҳарли суюқлик юбориш орқали ижро қилинди. Шифокорлар маҳаллий вақт билан 01:31 да 52 ёшли маҳкума Лиза Монтгомерининг ўлимини қайд этишди. 2004 йилда ҳомиладор аёлни бўғиб ўлдиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳкума сўнгги сўз айтиш ҳуқуқидан воз кечди.
Ўтган сешанба куни Монтгомерини қатл қилиш қилиш ҳақидаги ҳукм ижроси вақтинча тўхтатиб турилган эди. Бироқ тез орада суд апелляцияни бекор қилди.
2020 йил ноябрь ойида АҚШ Федерал суди 8 декабрь куни ижро этилиши керак бўлган ҳукмни ортга сурган эди. Охирга марта Штатларда аёл кишини федерал миқёсда қатл этиш 1953 йилда юз берганди.