Америкадаги қариндошим меросдан воз кечганини нотариусга онлайн айтса бўладими?

0

—  Меросдан воз кечадиган оила аъзоси Америкада яшайди. Нотариус билан онлайн мулоқот орқали боғланиб, меросдан воз кечса бўладими?
— Йўқ, қариндошингиз Америкада нотариал идорага ёки Ўзбекистон консуллигига мурожаат этиши лозим. Нотариал тартибда (апостиль қилинган) ёки консул томонидан тасдиқланган меросдан воз кечиш аризасининг аслини Ўзбекистонга бериб юбориши керак.

Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.