“Американи оғир кунлар кутмоқда”

0

АҚШда февралнинг ўрталарига бориб, коронавирусдан вафот этганлар сони ярим миллион кишидан ошиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Касалликлар профилактикаси ва назорати марказининг янги раҳбари Рошель Валенски маълумотларига таяниб, CBS News канали хабар берди.

Унинг айтишича, Америкада коронавирус билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашмоқда. Марказ директорининг айтишича, Янги йил тадбирлари, байрам сайру саёҳатлари, меҳмондорчиликларнинг оқибатлари ўзини кўрсатмоқда. Натижада касалланиш ва ўлимлар сони сезиларли даражада ортган. Унинг айтишича, мамлакатни “қатор мусибатли, оғир ҳафталар кутмоқда”.

Аввалроқ, Американинг Огайо штати олимлари АҚШда пайдо бўлгани тахмин қилинаётган иккита янги мутацияси аниқланган.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, ушбу штаммлардан бири штат пойтахти — Колумбус шаҳрида декабрнинг охири — январнинг бошларида кенг тарқалган эди. Бу штамм янада юқумли бўлса-да, вакциналарнинг самарадорлигига деярли таъсир кўрсатмайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан зарарланганлар сони 24,5 миллион кишидан, қурбонлар сони эса, 400 минг кишидан ортган.