Андижонда ғалла режаси бажарилди

62

Андижон вилояти ғаллакорлари бугун давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини бажарди.

Давлат омборларига 286 минг тоннадан ортиқ сифатли дон топширилиб, шартнома шартларини 100,3 фоиздан ошириб бажарилган.

Шартнома шартлари Шаҳрихон туманида 107 фоизга, Асака туманида 105 фоизга, Олтинкўл туманида 104 фоизга, Балиқчи, Улуғнор ва Андижон туманларида 103 фоизга, Булоқбоши, Пахтаобод, Избоскан туманларида 102 фоизга, Бўстон ва Марҳамат туманларида 100 фоиздан ошириб бажарилган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг