«Андижонлик қайси ифлос менга бир сўмини бериб қўйяпти?». Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли учинчи аудио тарқалди (+аудио)

0

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди, деб хабар қилмоқда Соф.уз интернет нашри.

«Битта-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Айт сенлар ҳам. Шармандамисан, виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Андижон. Ҳей ифлос, нима деяпсан сен Андижонни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, ташкилотларига бор. Нимадан қолиб кетаётган эканман мен Андижонда.

Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер Наманганда туғилган экан. 50 миллион доллар пул берар экан. Наманганда мана шунақа қилиб туманларни обод қилар экан. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляпти-ю, бир сўм пули йўқ Андижон нима қиляпти? Солиштириб кўр. Бутун республика келди Наманганга. Ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти», — деган Андижон вилояти ҳокими.

Аввалроқ, тахминан, 7 ноябрда интернетда Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалганди.