Ангренда иссиқлик электр станцияси портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди (+видео)

0

Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

Ҳозирда Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаш юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.