Апеллация шикоятларини кўриб чиқишнинг биринчи куни якунланди

0

Давлат тест марказида 28-сентябрьдан тест натижаларидан норози бўлиб, апеллатсия шикояти берган абитуриентларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бошланди.

Апеллация аризаларини кўриб чиқиш 4 сменада ташкил этилди.

4 сменада жами 200 нафар ариза берган абитуриентнинг эътирози кўриб чиқиш режалаштирилган бўлиб, шундан 105 нафари жараёнда иштирок этди, 95 нафари иштирок этмади.