Жиззах вилояти Арнасой туманига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич ҳоким этиб тайинланди.

Жиззаҳ вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, бугун Халқ депутатлари Арнасой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бердибоев Жамолиддин Абдуғаниевич лавозимидан озод этилди.

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани ҳокими лавозимига Алимарданов Хуршид Шукуруллаевич номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.

Алимарданов Хуршид 1979 йилда Бахмал туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У 2019 йилдан буён Шароф Рашидов тумани прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Жамолиддин Бердибоев Арнасой туманига 2018 йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг