Австралияда чордоқда яшовчи “паразит” қўлга олинди

0

Корейс киноижодкорларининг “Паразитлар” фильмидаги, уй эгаларидан яширинча ертўлада яшаб келган “паразит” эсингиздами? Бундайлар фақат кинода эмас, ҳаётда ҳам учраб туради.
Австралиянинг Квинсленд штати Рокхемптон тумани яшовчи аёл ўз уйида бир неча ҳафтадан бери сирли равишда яшаб келган нотаниш кимсани аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда News.com.au хабар беради.
Сўнгги ойларда уй бекаси Моника Грин (Monica Green) уйидаги айрим буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари йўқолиб қолаётгани ёки жойи ўзгараётганини пайқаб қолади. 18 январь куни у шифокор қабулидан эртароқ қайтади ва уйида тартибсизликка дуч келади. Кимдир кондиционерни ёққан, кириш эшигини очиқ қолдирган, ошхонада эса, қозонда пишаётган овқатни кўриб қолади
Грин полицияга қўнироқ қилади. Ҳуқуқ-тартибот посбонлари чордоққа олиб чиқувчи дарча очиқ қолгани пайқашади.
“Бу худди даҳшатли кинофильмлардаги воқеаларни эслатади. У нима учун шунча пайт уйимда яширинча яшаб келди? Балки у болаларимни олиб қочмоқчи бўлгандир? Бизга бирор зиён етказмоқчидир? Ўйласам, қўрқиб кетаман!”
Полиция ушбу иш юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Гриннинг фикрича, номаълум кимса унинг машинаси калитини ўғирлаганидан сўнг, унинг уйига киришга муваффақ бўлган.
Аввалроқ, Япониянинг Хиого провинцияси Химэдзи шаҳрида 90 ёшли аёлнинг уйида олти ой давомида бир бегона одам яшаб келгани аниқланган. “Чақирилмаган меҳмон”ни онасига тушлик тайёраш учун келган ўғил пайқаб қолган.