Аёллар ҳамиша эътиборимизда

0

Мамлакатда жорий этилган темир дафтар тизими, унга кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг киритилиши ўзининг амалий натижасини кўрсатган. Айни вақтда бу тизимида «Аёллар дафтари»нинг ўз ўрни бор.

Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳр ва эътиборга муҳтож аёллар қатлами холидан хабар олиш халқимизга хос анъана.

Шу мақсадда 8 март байрами муносабати билан Адлия вазирлиги, Халқаро Шодиев фонди, «Мадад» ННТ томонидан «Аёллар дафтари»даги аёллар учун байрам совғаси юборилди.

Юборилган 700 та махсус ўрамли байрам совғалари Наманган вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда «Мадад» ННТ ходимлари кўмагида вилоят бўйлаб ўз эгаларига етказилди.

Байрам арафасида аёллар учун берилган эътибор уларнинг хурсандчилиги-ю дуоларига сабаб бўлди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Аввалги мақолаНаманган шаҳрида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази ташкил этилди
Кейинги мақолаОдамлар уйидан туриб давлат хизматларидан фойдаланадиган кун келди…